Новое порно всегда на твоём телефоне или планшете. Горы бесплатных новинок порадуют самого искушенного пользователя

.body{font-family : Verdana, Geneva, Arial, Helvetica, sans-serif; } .p{margin:0.5em 0 0 0.3em; padding:0.2em; text-align:justify; } sf_history Имя автора Фамилия автора Имя книги Дата ru Lib converter jcms http://johncms.com 1.0

book

<p>buzilgan toy</p>

Катта бўлган сарим ойим ва дадамнинг ҳаёитни англай башладим, чунки дадам ва ойим 7 йил бефарзанд бўлиб кейин мени дунёга келтиришган экан, шундан сўнг бошқа фарзанд кўришмаган эканлар қўни-қўшни, маҳалла- куй олдида онажонимга ҳар хил маломатлар, ирим-сирим қилиб қарашар экан, аммо мен туғилгач бу бироз барҳам топган эканлар... Вақтлар ўтиши билан яна ўша эски аламлар бошланиб кетди, эсимда, маҳаллага ўйнагани чиқсам аёллар менга қараб: “Бечорагиналар шу қиздан бошқа фарзанд кўришмади, бу ҳам қиз бола, ўғил бола бўлганда ҳам майли эди” дейишарди... Йиллар ўтди, менинг бўйим ўсиб, улғайиб борардим, коллежни ҳам битириб ўқишга кириш учун ҳужжат топширдим, аммо ўқишга кириш насиб бўлмади. Ёлғиз фарзанд, қиз бола бўлганим учун дадажоним мени тикувчилик ва пазандачилик курсларига қўйди, энди менинг овунчоғим, севимли ишим бор эди. Ўша ерда ўқиб юрганимда бир бола билан танишиб қолдим, албатта у ўша ерда биз билан бирга ўқир эди. У бошқа бўлимда эди, аммо битта бинода ўқир эдик... У билан жуда совуққон муносабаатда эдим, ич-ичимдан унга бефарқ эмасдиму аммо ота-онамнинг ёлғизи бўлганим учун уларнинг обрўси менинг зиммамда эди... У йигит тез-тез йўлимни тўсар, аммо фақат одоб юзасидан гапирар, тинмай учрашувга таклиф қилар эди, мен ишонмасдим, чунки йигитларнинг мақсади нима эканлигини билар эдим... Бир куни йўлда кетаётсам ортимдан кимдир келаётганини сездим, жуда қўрқиб кетдим, чунки кун ботиб шом тушган, атроф қоронғулашган эди... Бахтимга бир ёши улуғ отахон ҳам бизга ҳамроҳ бўлди, мен ортимга қарамасдан шошиб кетар эдим, мана уйимизга ҳам яқин келдим, эшикни очиб ичкарига кираётб: -Тўхтанг, узр шошманг, деган овоз келди. Таниш овоздан сесканиб ортимга қарадим... ўша йигит... -Ҳа сизмисиз, тинчликми? Дедим саломни унутиб қўрқув билан... -Ҳа сизни қўрқмасин деб кузатиб қўйдим, деди. -Ҳа раҳмат, майли уйга кирай дадамлар хавотирда бўлса керак, деб эшикни ёпиб олдим. Биламан бу беодоблик бўлди, аммо қиз боланинг ортидан келган йигитга ҳамма ҳам мана шундай йўл тутса керак. Чунки маҳалла куй олдида қиз боланинг шаъни ота-онага юк бўлади. Эртасига ишда эдим, ўқиш жойимиздаги домашни телефонга ойим қўнғироқ қилиб совчилар келишди тез келиб кет деб қолди, ҳайрон бўлиб уйимга бордим.... Чойнакни олиб совчилар олдига кириб чой сузиб бердим, одатдагидек совчиларнинг шивир-шивири бошланиб кетди, уялганча ташқарига чиқиб кетдим... Ойим ёнимга келиб роса мақташга тушиб кетди, мен эса энсам қотиб туравердим... Бир вақт қўлимга бир расмни бериб КУЁВ БОЛАНИ РАСМИ ЭКАН ЯХШИЛАБ КЎРИБ ОЛ, ЖАВОБИНГНИ АЙТАСАН деб чиқиб кетди... Юрагим дук-дук урарди, секин расмга қарадим... Наҳотки... Бу сиз... ҳа бу ўша мени доим таъқиб қиладиган бола эди. Ўзим билмаган ҳолда кулиб юбордим... Мен ростдан бахтли эдим... Учрашув куни ҳам келди... У доимгидан ҳам бошқача эди, у менинг юрагимдан жой олишга аллақачон улгурган эди... -Салом қочоқ... -Салом... -Мана бу гул сизга... -Раҳмат... -Ота-онангиз рози бўлишибди, ўзингиз ҳам розимисиз? Севганингиз йўқимди... -Розилигимиз ҳаммасини англатмайдими, дедим роса уялиб... -Биласизми нима яхши қиз... -Эшитаман, ичимдан ип узилди... -Агар сиз бошқа қизларга ўхшаб ноз қилмай мен билан учрашишга рози бўлиб кетганингизда мен сизга уйланмаган бўлардим, сиздаги орият, номус ва уятчанлик менинг қалбимда муҳаббат туйғуларини уйғотди... Мен излаган қиз сиз бўласиз, деди... Уят ва хурсандчиликдан қизариб кетдим, Аллоҳим менга тўғри йўл кўрсатганига шукрлар айтдим, ўшанда нафсимга сабр бериб, барчасига сабр берганим ва ўзимга, хоҳишимга қарши чиқиб унга доим рад жавоб берганимга роса хурсанд эдим... -Ўша онлардаги қўполлигим учун узр, мени кечиринг, дедим. Чунки мен унга кўп бепарволик қилган, баъзида қарамасдан ўтиб кетар эдим... -Узр сўраманг, аслида бу тўйга ўша қочоқлигингиз саба бўлган яхшиқиз, деди ва қўлидаги катта қизил гулдастани қўлимга узатди... Мен бахтдан сармаст эдим. 3 кундан сўнг унаштириб кетишади... Эртага унаштирув деган куни уйимизда тайёргарлик авжида эди, дугоналарим ва қариндошларим билан ҳовлимиз ва уйимизга оро берар эдик. Дарвоза очилиб қуда тарафдан иккита аёл кириб келишди... Мен чопиб уйга кириб кетдим, ойимлар уларни ичкарига олиб кириб кетишди... Улар негадир МАЙЛИ ХАФА БЎЛМАЙСИЗЛАР, БУ ҲАМ БИР ТАҚДИР ЭКАН, деб чиқиб кетишди. Мен ҳайрон эдим, нималар бўлаётир??? Ойим йиғлаб олдимга келди... -Кечир мени қизим, мени кечир, мени деб сен бахтингдан жудо бўлдинг, мени кечир,кечир, деб йиғлар эди... -Нима бўлди ойижон, йиғламанг, нима бўлди, дедим жуда қўрқиб... - Уларни маҳалладагиларимиз бузушибди, онаси бефарзанд, ўзи ҳам битта қиз, болангизга шунақа қарғиш теккан оиланинг қизини олиб берасизми деб бузишибди, улар энди бу ерга қайтиб келишмайди, энди тўй қолдирилди деб роса уввоз тортиб йиғларди. Мен ҳам йиғлаб юбордим, ҳаётнинг аччиқлигидан йиғлардим, наҳотки тез келган бахтим тез кетади, дея зор-зор йиғлардим, битта фарзанд бўлсам нима айб? Ахир фарзандни Аллоҳ берадику деб ойимнинг елкаларига бошимни қўйиб йиғлардим, мен алданган эдим, ЎША БУЗГАН ОДАМНИНГ ЎЙИГА ЎТ ТУШСИН, ЎТ ТУШСИН, деб ойим қайта-қайта йиғлаб қарғар эди. Бўладиган тўйни ғийбат қилиб бузиб юборган одамга ич-ичимдан нафратим ошди, Аллоҳга солдим дея кўникаман деб ваъда бердим... Ўша туни ярим тунгача йиғлаб ётдим, кўзларимга уйқу келмасди, у вақтларда телефон урфга кирмаган эди. Бир вақт дарвозамиз қаттиқ тақиллай бошлади, хавотир олиб ташқарига қарадим... Дадам ҳам аллақачон туриб дарвозани очаётган экан... Бу ўша менинг юрагимни забт этган йигит эди, уни кўриб умид учқунларим порлаб кетди... Дадам кириб келиб ЭРТАГА ФОТИҲА БЎЛАРКАН, УНАШТИРИШ БЎЛАДИ ТАЙЁРГАРЛИКЛАРИНГНИ КЎРИНГЛАР деди. Бир зум жим бўлиб қолдим ва ниҳоят жилмайдим... Тўйимиз ҳам ўтди, ота уйидан оқ либосда йиғлай-йиғлай чиқиб кетдим, ҳаётим ҳам бошланиб кетди... Севимли ёрим билан унинг оиласига келин бўлиб бордим, ҳамаси яхши бошланиб кетди... Тўй ҳам ўтди, оиламиз менга жуда ёқди, тинч ва аҳил. Қайнонам ҳам меҳрибон, нуқул ёнимда юриб 1 ҳафта рўзғор тутишни ўргатдилар, овқат қилишмда ҳам ёнимдан кетмай КЕЛИНПОШША СИЗ УМУМАН ТОРТИНМАЙ ОВҚАТ ҚИЛАВЕРИНГ МЕН СИЗГА ҚЎРИҚЧИМАН деб ҳазил қилар эди, 1 ҳафта ўтгач эса бутунлай рўзғор ишларини ўзим қилиб кетдим. Оиламиз ихчамгина эди, мен ва турмуш ўртоғим, қайнона- қайнотам ва битта қайнижоним, у энди 7-синфда ўқирди, 2 та қайнопаларим эса оилали. Юрагимда доим бир қўрқув юрарди, ФАРЗАНД... Аммо Аллоҳимга шукурки 3 ойдан сўнг хомилали бўлганимни билиб хурсанд бўлиб ҳатто йиғлаб юбордим, мен бефарзанд бўлмайман, менинг